Over the course of many years, without making any great fuss about it, the authorities in New York disabled most of the control buttons that once operated pedestrian-crossing lights in the city. Computerised timers, they had decided, almost always worked better. By 2004, fewer than 750 of 3,250 such buttons remained functional. The city government did not, however, take the disabled buttons away—beckoning countless fingers to futile pressing.
Initially, the buttons survived because of the cost of removing them. But it turned out that even inoperative buttons serve a purpose. Pedestrians who press a button are less likely to cross before the green man appears, says Tal Oron-Gilad of Ben-Gurion University of the Negev, in Israel. Having studied behaviour at crossings, she notes that people more readily obey a system which purports to heed their input.
Inoperative buttons produce placebo effects of this sort because people like an impression of control over systems they are using, says Eytan Adar, an expert on human-computer interaction at the University of Michigan, Ann Arbor. Dr Adar notes that his students commonly design software with a clickable “save” button that has no role other than to reassure those users who are unaware that their keystrokes are saved automatically anyway. Think of it, he says, as a touch of benevolent deception to counter the inherent coldness of the machine world.
That is one view. But, at road crossings at least, placebo buttons may also have a darker side. Ralf Risser, head of FACTUM, a Viennese institute that studies psychological factors in traffic systems, reckons that pedestrians’ awareness of their existence, and consequent resentment at the deception, now outweighs the benefits. | Кўп йиллар давомида, Нью-йорк ҳукумати шаҳардаги пиёдалар ўтиш жойларидаги светофорларни бир вақтлар тартибга солиб турган бошқарув кнопкаларининг деярли барчасини ҳеч қандай шов-шувларсиз тармоқдан узиб қўйди. "Автоматлаштирилган таймерлар деярли ҳамма вақт яхшироқ натижа берган" - деган хулосага келдилар, улар. 2004 йилга келиб, умумий сони 3,250-дан иборат шундай кнопкаларнинг 750-га яқини ишлаш ҳолатида қолдирилди. Бироқ, шаҳар ҳокимлиги иш ҳолатида бўлмаган—беҳисоб пиёдаларни беҳудага босишга ундовчи бу кнопкаларни олиб ташламади. Дастлаб, кнопкаларни олиб ташлаш ташаббуси харажат талаб қилгани боис қолдирилган эди. Лекин, маълум бўлдики, ҳаттоки иш ҳолатида бўлмаган кнопкалар ҳам бирор бир мақсад учун хизмат қиларкан. “Кнопкаларни босадиган пиёдаларнинг светофорнинг яшил чироғи ёнмагунча чорраҳани кесиб ўтиш эҳтимоли жуда оз”- деб изоҳлайди Таль Рон Гилад, Исроилнинг Негаве шаҳридаги Бен-Гурион Университетининг Саноат техникаси ва Менежменти Бўлими ходими. Пиёдалар кесиб ўтиш чорраҳаларидаги ўзига хос хусусиятларни ўрганиб чиқиб, унинг таъкидлашича, одамлар ўзларибоп тизимга риоя қилишни афзал кўрадилар. Иш ҳолатида бўлмаган кнопкалар ўзига хос плацебо (тинчлантирувчи) хусусиятга эга, чунки одамлар ўзлари фойдаланаётган тизимлар устидан назорат қилаётгандек таассурот қолишини хуш кўрадилар, - дейди Анн-А́рбор шаҳридаги Мичиган Университети “инсон-компьютер” интерактив мулоқоти мутахассиси Эйтан Адар. Доктор Адарга кўра, унинг талабалари одатда компьютер дастурларини интерактив “сақлаш” кнопкасини назарда тутган ҳолда ишлаб чиқади. Айни пайтда, бу кнопкалар босилганда, истаса-истамаса автоматик равишда сақланишидан бехабар фойдаланувчиларга яна бир бора ишонч ҳосил қилишларидан бошқа ҳеч қандай наф бермайди. Буни, дейди у, машина оламининг ўзига хос жонсизлиги-ю совуқлигидан жиндак холос қилгудай хайрихоҳ чалғитувга йўйинг. Бу масаланинг бир томони. Аммо, пиёдалар кесиб ўтиш чорраҳаларининг ўзидагина, плацебо кнопкаларининг салбий жиҳатлари кузатилиши мумкин. Йўл ҳаракати тизимларидаги руҳий омиллар ўрганиладиган ФАКТУМ ОХГ Вена институти раҳбари, Ральф Риссер, - "кнопкалар борлигидан пиёдаларнинг хабардорлиги ва оқибатда чалғиганидан дилсиёҳлигининг бугунги кунда фойдасидан кўра зарари кўпроқ" - деб ҳисоблайди. |